Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Прокурор мурожаати

Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги назорат тадбирлари ва келгусидаги вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

– Энергетика соҳасида давлат назоратини амалга ошириш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан давлат назорати таъминланмоқда, – дейди М.Эшназаров ўз мурожаатида. – Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 24 майдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонига кўра вилоятда энергия самарадорлигига эришиш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда талон-торожликларнинг олдини олиш борасида комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Мазкур дастур ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган рейд тадбирлари натижасида 12 минг 353 ҳолатда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ва бунинг натижасида таъминотчилар манфаатларига 78 миллиард 38 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди.  

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида қонун бузилиши ва унга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 76 та тақдимнома киритилди, 478 нафар мансабдор шахс расман огоҳлантирилди. Шунингдек 194 нафар масъул интизомий, 68 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 90 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича айбдорларга тегишли чоралар кўрилмоқда.

Куз-қиш мавсумида вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари ҳамда ичимлик суви билан барқарор таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ва ёқилғи таъминотидаги муаммоларни аниқлаш, уларни тезкорлик билан бартараф қилиш, қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан тегишли чоралар кўриш орқали мавсумини беталофат ўтказилишини таъминлаш бўйича Самарқанд вилоят штаби ташкил қилинган. Мазкур штабда “1055”  қисқа рақами орқали мурожаат ва таклифлар туну кун қабул қилинмоқда.

02.12.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область

полезные ресурсы