Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Эҳтиёжманд оилалар иситиш мавсуми учун 1 миллион сўмдан моддий ёрдам олмоқда

Иситиш мавсумида ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари юзасидан ўтказилган брифингда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилфузабегим Рўзметова амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистонда иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги 134-сон қарорига мувофиқ, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши белгилаб қўйилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 1 миллион 162 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди. Унда қуйидаги тоифадаги оилалар қамраб олинган. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”даги 822 минг оила, реестрларда бўлмаган, аммо “маҳалла еттилиги” томонидан эҳтиёжманд деб топилган қўшимча 290 минг оила рўйхатга киритилган.

Қўшимча рўйхатни тузишда устуворлик қуйидаги оила тоифаларига берилди:
боқувчисини йўқотган 34 минг оила, ногиронлиги бўлган 76 минг оила, оғир касал аъзоси бор 24 минг оила, газ таъминоти йўқ кўп қаватли уйларда яшайдиган 2 минг оила ҳамда 26 минг кўп аъзоли оила. 

Шунингдек, фақат пенсияга яшовчи 69,7 минг оила, миграцияда бўлган боқувчиси бор 35 минг оила, вақтинча ишсиз аъзоси мавжуд 15,2 минг оила ва 2,3 минг якка ёлғиз шахс ҳам моддий ёрдамга киритилди.

Бундан ташқари, камбағалликдан чиққан, аммо қайта эҳтиёжманд бўлиб қолиш хавфи юқори бўлган 53 минг оила, шунингдек, оилавий болалар уйи очган ёки болаларни патронатга олган 360 та оила ҳам ёрдам билан таъминланди.

Моддий ёрдамнинг асосий мақсади иситиш харажатларини қоплаш. Масалан, ўтган мавсумда кам таъминланган оила ўртача 254 кВт электр ва 514 куб метр газ истеъмол қилиб, 4 ой давомида 815 минг сўмгача харажат қилган. Шу боис, 1 миллион сўмлик ёрдам миқдори белгиланди.

Рўйхатни шакллантиришда оилаларнинг мол-мулки ва иқтисодий имкониятлари ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда баҳоланди. Натижада, 99,3 минг иқтисодий жиҳатдан таъминланган оиланинг асоссиз равишда рўйхатга кириши олди олинди.

Бир марталик ёрдам учун ажратилган 1,2 триллион сўм тижорат банкларига тўлиқ йўналтирилди. 30 октябрь куни банк картасига эга бўлган фуқаролар маблағини тўлиқ қабул қилди. Пластик картаси йўқ оилаларга эса “сайёр кассалар” орқали нақд пул тўлаб берилмоқда.

Шу билан бирга, эҳтиёжманд оилалар учун электр ва табиий газни базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли бўйича компенсация тўлаш тизими йил давомида амал қилмоқда.

Мурожаатларни тезкор ҳал этиш мақсадида Агентлик ҳузурида 11-40 қисқа рақамли call-марказ ишлаб турибди.

29.11.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область

полезные ресурсы