Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар қолмайди

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш тартиби такомиллаштирилди.

2020 йил 1 январга қадар...

 

2019 йил 26 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қарор асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар давлат уй-жой фондидаги турар жойларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олиш йўлга қўйилади. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириб, уларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб боришади.

 

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларни ҳисобга олиш, навбатни белгилаш ҳокимликлар ва тасарруфида идоравий уй-жой фонди бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

 

Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади. Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир кишига 16 квадрат метрдан, ногиронлар учун эса 23 квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.

 

Кимлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож?

 

Турар жойи бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойларда яшовчилар, ҳар бир оила аъзоси учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам майдон тўғри келадиганлар, ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан ортиқ оила бир бўлиб квартирада яшовчилар уй-жойга муҳтож деб топилди. Бу рўйхатга айрим сурункали касалликларга чалинганлар, уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида 3 йил яшаётган фуқаролар ҳам киритилган.

 

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой берилади

 

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилал жангчилар, шартнома бўйича ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истъефога чиққан ҳарбий хизматчиларга аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой берилади. Бундан ташқари, қуйидаги оғир турдаги сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмаган. Дисфория, шахсиятининг ўзгариши ва ақли заифлик билан кечадиган эпилепсия, тез-тез такрорланиши оқибатида мувозанатдан чиқарувчи аффектив ва васваса синдроми билан кечадиган сурункали психозлар, сурункали шизофрения, ақлий нуқсон (деменция) билан кечадиган бош миянинг органик касалликлари, руҳий ўзгаришлар билан кечадиган бош мия қон-томир касалликлари, руҳиятининг ўзгариши оқибатида I-II гуруҳ ногиронлигига чалинган шахслар, кўп миқдорида суюқлик ажратувчи хавфли ўсмалар, ўпка ва бошқа аъзолар силининг сил микробактерияларини ажратаётганлиги такрорий лаборатор текширув натижасида тасдиқланган фаол (юқумли) турлари билан оғриганларга ҳам аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой берилади. Бу рўйхатда яна 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оила ва чин етим болаларни васийликка олган оилалар, уч нафар ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар, ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари, кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар, болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган болалари бўлган оилалар ҳам аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой берилади.

 

Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ҳокимликларнинг ҳисобга олиш ва турар жойларни тақсимлаш бўлимлари томонидан ҳисобга олинади.

 

Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар томонидан берилган ариза 15 кунда комиссия томонидан кўриб чиқилиши ва фуқарога икки кунда бу тўғрисида хабар берилиши керак. Уй-жойни бериш рўйхатдаги навбат асосида амалга оширилади.

 

Кимлар навбатсиз олиш ҳуқуқига эга?

 

Уй-жойи табиий офат оқибатида яроқсиз ҳолга келган фуқаролар, давлат болалар муассасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтганлар, ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилганлар, бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар турар жойни навбатсиз олиш ҳуқуқига эга.

 

Фуқароларга берилган уй-жойлар санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши шарт. Бир хонага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади (эр-хотиндан ташқари).

 

Давлат уй-жой фондидаги турар жойни бериш тўғрисидаги қарорга асосан 3 иш кунида фуқарога ордер берилади.

 

Хизмат турар жойлари қайтариб олинади

 

Хизмат турар жойига берилган ордерга “хизмат турар жойи”, аниқ мақсадли коммунал турар жойларига берилган ордерга “аниқ мақсадли коммунал турар жойи” деб қайд киритилади.

 

Хизмат турар жойлари ўз меҳнат мажбуриятларига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшаш зарурат бўлган фуқароларга берилади. Меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам бекор бўлади. Шунга асосан ходим бир ой ичида уйни бўшатиб бериш мажбуриятини олади.

 

Хизмат турар жойларидан бошқа турар жой берилиб кўчириладиганлар ҳам бор

 

I ва II гуруҳ ногиронлари, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилал жангчилар, ҳарбий хизматни ўтаётганда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари, ногирон фарзандлари бўлган оилалар, тарбиячи ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда ва ташкилотда камида 10 йил ишлаган ходимлар бошқа турар жойга кўчирилади. Бундан ташқари, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар, ўзи ишлаган корхонадан пенсияга чиққан ходимлар, ходим вафот этганида унинг оила аъзолари ва вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз фуқаролар ҳам бошқа турар тойга кўчирилади.

 

Ирода Қаҳҳорова, ЎзА

03.03.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы