
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Тўребековнинг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда факультет деканларининг ўринбосарлари, тюторлар, профессор-ўқитувчилар, фаол талабалар, шунингдек, ички ишлар органлари масъул ходимлари, профилактика инспекторлари иштирок этишди
Учрашувда вазир мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, келажак эгалари бўлган ёшларимиз ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.
Мамлакатимизда кўп сонли ёшларни ўз ичига олган олий таълим тизимининг ўзида ҳам ёшлар масаласи куннинг бош мавзусига кўтарилди. Уларга ўқиш, билим олиш, касб-ҳунар ўрганиб, ўз устида ишлаши учун муносиб шароитлар яратиш, муаммоларини ўрганиш ва биргаликда ечим топиш, ёшларнинг руҳий-психологик, ижтимоий ҳолатларини кузатиб бориш мақсадида барча олий таълим муассасаларида тютор, психолог, профилактика инспектори штатлари жорий этилди. Уларнинг фаолияти бевосита талаба-ёшлар билан ишлашдан иборат бўлиб, бундай институтларнинг амалиётга татбиқ этилиши бугунги кунда соҳада яхши самара бермоқда.
Аммо, бугунгидек глобаллашув ва интернет замонида мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларни ўзларининг ғаразли ниятлари орқали нотўғри йўлларга бошлаш, ёшлар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни кўпайтириш орқали ўз мақсадларига эришмоқчи бўлаётган кучлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, ёшларни ўз ортидан эргаштириб, кибержиноят, ўғрилик, фирибгарлик, талончилик, гиёҳвандлик, турли психотроп дорилар муомаласи каби қонунга хилоф ҳаракатларни содир этишга ундаётганлар ҳам учраб турибди.
Ёшлар давлати сифатида юртимизда уларни бундай ёт иллатлар ва ноқонуний асраш нафақат ички ишлар ёки шу каби хавфсизлик идораларининг, балки ёруғ келажакни мақсад қилган ҳар бир соҳа вакилининг муқаддас бурчидир. Ички ишлар вазири ёшларни профилактик тадбирларда фаол иштирок этиб, атрофда рўй бераётган турли салбий ва кўнгилсиз ҳодисаларга бефарқ бўлмасдан, жамоатчилик назоратини кучайтиришга чақирди.
Тадбирда ёшлар иштирокида содир этилган турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари акс эттирилган тақдимот йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Учрашувда Киберхавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Республика Каракалпакстан |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |