
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Жабборов томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, аҳолининг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида аҳоли вакилларининг турли даражадаги раҳбарлар билан бевосита мулоқоти йўлга қўйилганлиги ижобий самаралар бермоқда.
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ички ишлар соҳасига оид мурожаатларини эшитиш мақсадида бошқарма биносида ўтказилган қабул давомида аҳолининг асосан ички ишлар тизими ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари эшитилди.
Қабул давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ёки ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Бу каби қабул ва аҳоли билан очиқ мулоқотлар жойлардаги муаммоларни ўрганиш, ҳал этиш, қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга, фуқароларнинг давлат идораларига, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |