Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Мавжуд муаммолар назоратга олинди

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгашининг мажлислар залида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутатлари, “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти мутасаддилари, маҳаллий кенгашлар вакиллари, фаол фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова қатнашди.

Эшитувда аҳолини барқарор ичимлик суви ва оқова тизими билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани янгилаш, шунингдек, истиқболдаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди, жойлардаги мавжуд вазият, муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

“Сирдарё сув таъминоти” АЖ масъул ходимининг маълумотига кўра, 2024 йилда жамият томонидан 39 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 9 та сув иншооти ва 75,8 км ичимлик ҳамда оқова сув тармоқлари қурилган. Натижада 8 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, 19 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланган.  

Шунингдек, Ислом тараққиёт банкининг 58 миллион долларлик кредит маблағлари ҳисобидан Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида оқова инфратузилмасини тубдан янгилаш бўйича йирик ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. 2025 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 42,9 миллиард сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.  Айни пайтда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

– Ичимлик суви — инсон ҳаёти учун энг асосий эҳтиёжлардан бири, – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова. – Шу боис Президентимиз раҳнамолигида сув таъминоти ва оқова тизимларини модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилоятидаги ишлар ҳам ана шу давлат сиёсати ижросининг бир қисми. Бироқ ҳали етарлича муаммолар мавжуд, айниқса, чекка ҳудудларда. Бундай эшитувлар орқали жойлардаги камчиликларни ўрганиш, фуқаролар фикрини эшитиш ва ҳал этилиши зарур бўлган масалаларни белгилаб олиш жуда муҳим.

Депутатнинг таъкидлашича, аҳолини сув билан таъминлашда ҳудудлар ўртасидаги тенгсизликни бартараф этиш, маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Эшитув якунида депутатлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ вазифалар белгилаб олинди. Уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.

02.07.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы