Сурхондарё вилоятида Қурбон ҳайити байрамга хос эзгу амаллар билан бошланди. Воҳада оғир турмуш шароитида яшаб келаётган 141 нафар хотин-қизнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, уларнинг 28 тасига янги уй қуриб бериладиган бўлди. 113 та оиланинг турар-жойи тубдан таъмирланади.
Саховатпеша халқимизга хос бу ишнинг Қурбон ҳайити шукуҳи эсаётган кунларда бошланганида чуқур маъно бор. Зеро, қадимдан ҳайит байрамлари халқимизнинг инсонпарварлик, аҳиллик, саховат, олижаноблик ва меҳр-мурувват каби юксак фазилатларини кенг намоён этиб келади. Воҳада бошланган ушбу лойиҳа ҳам инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаб, хотин-қизлар, ёшлар ва кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, камбағалликни қисқартиришга қаратилаётган эътиборнинг юксак самараси эканидан дарак беради.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, воҳада бундай эзгу ишни амалга ошириш ғояси Қурбон ҳайитидан аввалроқ пайдо бўлган. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг топшириғи билан маҳаллалар еттиликлари ўз ҳудудларида хатлов ўтказиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ночор аҳволда яшаётган хонадонлар рўйхатини шакллантирган. Хатлов якуни билан аниқланган оилаларнинг 28 тасига ҳомийлар янги уй қуриб беради. Қолганларининг уй жойлари тубдан таъмирланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун барча шароит яратилади. Қалбларга ўзгача қувонч ва шодлик улашган шу кунларда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманида бўлиб, Обод турмуш маҳалласида яшовчи Гулжамол Ҳамроева оиласи учун янги уй қурилишига тамал тошини қўйиб берди.
– Маҳалланинг четроқ жойида яшаймиз, – дейди Г.Ҳамроева. – Мурожаат этмасак ҳам вилоят ҳокими ўзи келиб, янги уй қурилишига сабабчи бўлди. Бундай пойдевори мустаҳкам уйли бўлиш хаёлимга келмаган эди. Кўрсатилаётган бу эътибор учун Президентимиздан чексиз миннатдорман. Барча шароитларга эга уйда улғайган фарзандларим келажакда шу Ватан учун муносиб фарзандлар бўлишига ишонаман. Шу мақсадда фарзандларим тарбиясига алоҳида эътибор қаратмоқдаман.
Вилоятда муборак ва фазилатли Қурбон ҳайити кунларида эҳтиёжманд оилаларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини бошлаган ҳомийлар уйларни тез, сифатли барпо этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ҳам белгилаб олган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |