Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Очиқ мулоқот: муаммолар тингланди, ечимлар топилди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Муратов тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида тадбиркорлар томонидан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан фойдаланишни йўлга қўйиш тартиби, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб тўлаш имкониятлари, шунингдек, хориждан технологик асбоб-ускуналарни олиб киришда божхона расмийлаштируви ва тўловларга оид мавзуларда мурожаатлар билдирилди.

Эътиборлиси, божхона органи масъуллари ҳар бир мурожаатчига индивидуал ёндашиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди.  Бу эса тизимда очиқлик, хизматга тайёрлик ва “Божхоначи халққа ва тадбиркорга ёрдамчи” тамойили устувор эканини яна бир бор намоён этди.

Тадбир давомида аниқланган таклиф ва тавсиялар асосида келгусида божхона тизимининг янада такомиллашуви, қонунчиликдаги енгилликларнинг тўғри қўлланиши ва тадбиркорлар билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши юзасидан муҳим хулосалар чиқарилди.

Худди шундай очиқ сайёр қабул вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Османов раҳбарлигида ҳам ўтказилди. Унда тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият вакиллари қатнашди.

 Мазкур очиқ мулоқот шаклидаги учрашув муаммоларни жойида тинглаш, уларни тезкор ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсад қилинган бўлиб, тадбиркорлар кўплаб масалаларда ўзларини қийнаётган саволларга жавоб топиш имконига эга бўлди.

Учрашув давомида божхона соҳаси мутасаддилари нафақат мурожаатларга ечим топди, балки иштирокчиларни божхона қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар билан ҳам таништирди. Жумладан, Президентнинг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унинг амалий аҳамиятига урғу берилди.

03.06.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы