Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхонаси: мурожаатлар доим назоратда

Халқ билан мулоқотни яхшилаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижадорлигини ошириш, ижобий ҳал этилиши бўйича бир қанча чоралар кўриб келинмоқда.

2025 йилнинг 4 ойи давомида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани аҳолисидан Ўзбекистон Республикаси Президентига Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали  жами 2 276 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган. Шундан 1 909 таси  бугунги кунга қадар кўриб чиқилган бўлиб, 1422 та мурожаат қаноатлантирилган. Шундан 644 та  ёки 34 фоиз мурожаатлар ижобий ҳал этилган.   

Ўтган давр мобайнида Халқ қабулхонаси томонидан республика, вилоят ҳамда тумандаги давлат органлари ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, жойларда аҳоли учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

– Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида икки мингдан зиёд фуқаролар иштирок этиб, 444 нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 465 та турли соҳаларга оид мурожаатлар қабул қилинди, – дейди Усмон Ҳалимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири. – Қабул қилинган 465 та мурожаатларнинг 306 таси қаноатлантирилган бўлиб, шундан 269 таси ижобий ҳал этилди, 37 тасига  ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 20 тасига асосли тушунтириш берилган, 8 таси  узоқ муддатли назоратга олинган.

Жорий йилнинг ўтган даврида амалдаги қонун ҳужжатлари ва туман Халқ қабулхонасининг иш режасига мувофиқ доимий ўрганишлар олиб борилиб, мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига 5 та тақдимнома, 2 та таклиф ҳамда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига 2 маротаба ахборот киритилган.

– Мени фарзандим Асилбек Ҳамроқулов болаликдан ногирон, – дейди Ғиждувон тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раъно Раҳмонова. – Ногиронлик нафақа пулини олиб келар эдик. Тиббиёт хулосаси муддати тугаган деб нафақа пулини рад қилишди. Аниқлаштирсам хулосани муддати бор экан. Ундан сўнг ўғлимни фамилияси базада Ҳамроевга ўзгариб қолган экан. Биз эса 15 йил давомида Ҳамроқулов фамилияси билан нафақа пули олиб келган эдик. Мен яна ҳужжатларни тайёрлаб, фамилияни ҳам ўзгартириб келдим. Ҳозирда аризам Тошкент шаҳарда тасдиқланмаганини айтишмоқда. 4 ойдан буён ногиронлик нафақа пулини олмаяпмиз. Ўғлимга доимий ногиронлик нафақа пулини олишимизда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилгандим. Мурожаат Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиниб, 4 ойлик ногиронлик нафақа пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди. 

– Ғиждувон тумани Ситора тўйхонасидан марказий шифохонагача бўлган катта марказий йўллар ўйдим-чуқур бўлиб авария ҳолатлари кўпайиб кетмоқда, – дейди “Калон” маҳалла фуқаролар йиғини Сарвари қишлоғида яшовчи Т.Тўқсанов. – Машина ҳайдовчилари кўпгина моддий зарар кўришмоқда. Бу масалада ҳеч қайси ташкилотга мурожаат қилганим йўқ. Ситора тўйхонасидан марказий шифохонасигача бўлган катта марказий йўллар давлат стандартлари асосида таъмирлаб беришларида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим туман Халқ қабулхонаси  ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида жойида бориб ўрганилди. Мурожаатга асосан йўлни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. 

Ўрганишлар юзасидан Туман электр тармоқлари корхонаси кўрсатма берилиб, қишлоқдаги 500 метр электр симлари янгисига алмаштирилди ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб аҳоли сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминланиб розилигига эришилди.

10.05.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы