Энергетика вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов қуйидагиларни қайд этди:
- Энергетика вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўзи вақтида кўриб чиқиб, уларни ижобий ҳал этяпти.
Таҳлилларга кўра, энергетика вазирлигига бевосита келиб тушган мурожаатлар 458 тани ташкил этади. Уларнинг 334 таси (73 фоизи) қаноатлантирилиб, 18 тасига (4 фоиз) қонунчиликка мувофиқ тегишли тушунтришлар берилган ҳамда 83 таси (18 фоиз) ижобий ҳал этилиши учун кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали 2025 йилнинг I чорагида ёқилғи-энергетика соҳасида фаолият юритaётган ташкилотларга тааллуқли масалалар бўйича жами 20,4 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49 фоиз камни ташкил қилади.
Энг кўп мурожаатлар Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келган.
Мурожаатларнинг 76,6 фоизи қаноатлантирилиб, 11,1 фоизга қонунчиликка мувофиқ тушунтриш берилган ва қолган 1 фоизи кўрмасдан қолдирилган ёки тугатилган ҳамда 11,3 фоизи ижобий ҳал этилиши кўзда тутилган. Шунга қўшиб, ёқилғи-энергетика соҳа ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун бузилишга йўл қўйган масъулларга нисбатан жами 17 та ҳолат бўйича жавобгарлик чоралари кўрилган. Хусусан, 14 та ҳайфсан, 2 та жарима ва 1 нафар масъул билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Мурожаатлар билан ишлаш, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ОАВда чиқишлар қилиб, жамоатчилик вакиллари билан амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали доимий равишда маълумотлар ёритиб борилган.
Шунингдек, истеъмолчилардан ишонч телефони орқали, электр таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки телеграмдаги (@HET_admin) администратор, шунингдек, табиий ва суйилтирилган газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефонлари ёки ижтимоий тармоғидаги гуруҳлар орқали мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |