Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Ишчи гуруҳи Янгиободда

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида бўлиб, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, қурилиш ва ободонлаштириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганишлар давомида туманининг “Хўжамушкент” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.

Хусусан, аҳоли хонадонларида ташкил этилган ишлар, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда асосий кўча ёқасида бир километр масофада барпо этилаётган пиёдалар йўлагида амалга оширилаётган ишлар кузатилди.  

Ишчи гуруҳ вакиллари маҳалладаги ўрганишлар давомида ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишиб, кўчат экиш тадбирларида қатнашди.

Республика ишчи гуруҳи вакилларининг кейинги манзили Баландчақир маҳалласи бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қурилиш ҳамда ободонлаштириш тадбирлари ҳамда ҳудудни “оғир” тоифадан чиқариш ва камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Хусусан, ишчи гуруҳи аъзолари “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида чиқарилган сув қудуқлари, шу билан бирга, даромади паст оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида аҳоли хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналарни  атрофлича ўрганди.

Шунингдек, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ҳудудга бириктирилган “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, шу жумладан, янги қурилаётган маҳалла биноси ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш марказида бажарилаётган ишлар  кўздан кечирилди.

Тумандаги вакиллар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, кўчат экиш тадбирларида иштирок этишди.

Шу билан бирга, маҳалладаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кузатиб, ҳашарчилар, нуронийлар ва кенг аҳоли билан суҳбатлашилди ва ҳудудда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлар  юзасидан фикрлар алмашилди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари туман марказида истиқомат қилувчи бетоб, якка- ёлғиз, ногирон кексалар ва эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.Ҳар бир оилага Наврўз туҳфаси сифатида 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

23.03.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы