Республика ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида бўлиб, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, қурилиш ва ободонлаштириш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганишлар давомида туманининг “Хўжамушкент” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
Хусусан, аҳоли хонадонларида ташкил этилган ишлар, йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда асосий кўча ёқасида бир километр масофада барпо этилаётган пиёдалар йўлагида амалга оширилаётган ишлар кузатилди.
Ишчи гуруҳ вакиллари маҳалладаги ўрганишлар давомида ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишиб, кўчат экиш тадбирларида қатнашди.
Республика ишчи гуруҳи вакилларининг кейинги манзили Баландчақир маҳалласи бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қурилиш ҳамда ободонлаштириш тадбирлари ҳамда ҳудудни “оғир” тоифадан чиқариш ва камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Хусусан, ишчи гуруҳи аъзолари “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида чиқарилган сув қудуқлари, шу билан бирга, даромади паст оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида аҳоли хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналарни атрофлича ўрганди.
Шунингдек, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ҳудудга бириктирилган “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, шу жумладан, янги қурилаётган маҳалла биноси ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш марказида бажарилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Тумандаги вакиллар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, кўчат экиш тадбирларида иштирок этишди.
Шу билан бирга, маҳалладаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кузатиб, ҳашарчилар, нуронийлар ва кенг аҳоли билан суҳбатлашилди ва ҳудудда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлар юзасидан фикрлар алмашилди.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари туман марказида истиқомат қилувчи бетоб, якка- ёлғиз, ногирон кексалар ва эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.Ҳар бир оилага Наврўз туҳфаси сифатида 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |