Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабул: мурожаатлар ҳал қилинмоқда

Тошкент вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоят сектор раҳбарлари, вазирлик ва ташкилот раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари бошланди ва дастлабкиси Янгийўл туманида ташкил этилди.

Унда Янгийўл шаҳар, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Зангиота туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Хусусан, Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам кўплаб муаммолар билан келаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Жараёнда билдирилган мурожаатлар тегишли тарзда бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига йўналтирилди. 

– Қабул давомида тиббий хизмат, аҳоли саломатлигини таъминлаш борасидаги мурожаатлар кўп бўлди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева. – Шу жойнинг ўзида кўплаб масалаларни ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилдик. Кўпроқ муддат талаб қиладиган мурожаатлар ҳам назоратга олинди. Даво истаб келган фуқароларнинг муаммоларини тегишли тиббий маслаҳатлар ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга йўналтирилди. Фуқароларга берилган тиббий хулосалар асосида касаллик ташхисига қараб даволаниш муассасаларига йўлланмалар ва имконияти чекланган беморларга бепул дори-дармон воситалари тақдим қилинди. 

Шунингдек, оммавий сайёр қабулда кадастр, бандлик, қишлоқ хўжалиги, электр ва газ таъминоти, уй-жой олиш, экология, йўл қурилиши каби турли йўналишлардаги юзлаб мурожаатлар юзасидан фуқаролар масъуллардан ечим излади. 

– Ўғлимнинг эшитишда муаммоси бор. Аммо, деҳқончилик қилади, – дейди Ўрта Чирчиқ тумани Янгилик МФЙда яшовчи Мукамбар Исломова. – Ўтган йили 30 сотих ерни аукцион савдолар орқали ютиб, деҳқончилик қилмоқдамиз. Олган мотокультиватор тез-тез ишдан чиқмоқда. У билан томорқа хўжаликларига ҳам хизмат кўрсатишни бошлаган эди. Вилоят ва туман ҳокими шу масалада бизга кўмак бериб, янги замонавий мини трактор олиб берадиган бўлди. Бундан жуда хурсандмиз. 

– Оилам билан кичикроқ уйда яшаймиз. Яқинда иккита ўғлимни уйлантираман, уларга ҳам алоҳида яна бир хонадон уй керак. Шу бўйича масъуллар билан гаплашдим. Улар бизга ҳуқуқий тушунтиришлар берди ва давлатимиз томонидан мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш борасида тавсиялар берди, – дейди Янгийўл тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Арофат Шомирзаева. 

Бу каби оммавий сайёр қабуллар вилоятнинг бошқа жойларида ҳам ўтиши режалаштирилган. 

25.02.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы