Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Аҳоли бандлигини таъминлаш – эътиборда

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда миграцияда бўлган фуқаролар билан манзилли ишлаш юзасидан тузилган Республика ишчи гуруҳи Наманган вилояти Давлатобод туманида ўрганиш олиб борди.

Жараёнда тумандаги Ижодкор маҳалласида яшовчи Олимжон ота Раҳмонов томонидан ташкил этилган иссиқхона кўздан кечирилди.

Мазкур иссиқхонада гидропоника усулида қулупнай етиштириш йўлга қўйилган. Бу ерда оила аъзолари билан бирга, 10 нафар киши доимий иш билан банд. Мавсумда яна 15 дан зиёд ишчи кучига эҳтиёж сезилади. Бу борада маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг даромадини ошириш учун қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Мутасаддилар билан мулоқот чоғида Олимжон ота гидропоника усулининг сердаромадлийлиги ва сувни тежашдаги афзалликлари ҳақида сўз юритди. Ҳудудларда ушбу тажрибани оммалаштириш таклифи илгари сурилди.  

Кейинги манзил – тадбиркор Баҳодир Абдураҳимов томонидан 70 сотих майдонда ташкил этилган иссиқхона бўлди.  

Иссиқхонада помидор ва бодринг етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, 35 та доимий ва 100 га яқин мавсумий иш ўрни яратилган. Тадбиркор йилига 300 миллион сўмга яқин даромад қилаётганини таъкидлади.

Ишчи гуруҳи маҳалла еттилигининг аҳолини даромадини ошириш, иш билан таъминлаш борасидаги фаолиятига эътибор қаратди.  

Маҳалла еттилиги кўмаги билан тадбиркор Собитхон Турсунов томонидан ташкил этилган 80 сотихли иссиқхона бу борадаги ишларнинг амалий намунасидир.  

Иссиқхонада помидор кўчатлари ва ҳосиллари парвариш қилиниб, барқарор даромад манбаи яратилган. Шунингдек, булғор қалампири ва мавсумий гул кўчатлари экилган. Тадбиркорнинг айтишича, у етиштираётган помидор тури касалликларга чидамли ва минерал ўғит кам сарфланиши билан ўзига хос. Лекин уни етиштиришда агротехник талабларга қатъий риоя этиш талаб этади. Қирқ сотих майдонда ушбу кўчатлардан йилига икки марта ҳосил олиш мумкин.  

Айни помидорнинг ҳар бир килограммини 40-50 минг сўмдан сотиб олишмоқда. Иссиқхонанинг қолган қирқ сотихида эса ҳар йили 250 минг туп помидор, 50 минг туп булғор қалампири ва 150 минг туп мавсумий гул кўчатлари етиштирилади.

Ушбу фаолият натижасида 25 нафар доимий, 70 дан зиёд мавсумий ишчи бандлиги таъминланган. Омилкорларнинг таъкидлашича, помидор ва булғор қалампири кўчатлари ҳамда ҳосилидан йилига 300 миллион сўмгача, гул кўчатларидан эса 100 миллион сўмгача даромад келиб тушмоқда.

14.02.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы