Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим изланди

Сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Сирдарё туманининг Оқибат маҳалласида Сирдарё вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказилган навбатдаги сайёр қабул эса ҳар жиҳатдан қаралганда ниҳоятда фойдали бўлди.

–Сайёр қабул давомида турли мавзуларда мурожаатлар бўлди,–дейди Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Зоҳидов.–Уй-жой, мерос ҳуқуқи бўйича, яшаганлик фактини белгилаш, тадбиркорлик фаолияти, уни рўйхатдан ўтказиш каби муаммо ва масалаларда мурожаат қилишди. Айрим мурожаатлар шу ерда ҳал этилган бўлса, вақт талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Жумладан, "Элобод"лик Раҳимжон Қурбонов фаолиятини якка тадбиркор сифатида давом эттириш юзасидан қилинган мурожаат вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тингланиб, унга шу ернинг ўзида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тартиби, якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган солиқлар ҳақида тушунтириш берилди. 

Тараққиёт маҳалласидан келган Жамшид Абдураззоқовнинг нотурар жой учун электр тармоғига уланишда муаммоларга дуч келаётгани бўйича мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан электр тармоқларига уланиш учун рухсатнома олиш бўйича туман давлат хизматлари маркази томонидан сайёр хизмат кўрсатилди.

Шунингдек, сайёр қабулда алимент ундириш, уй-жой, мерос иши, яшаганлик фактини белгилаш каби мазмунда 10 га яқин мурожаат тингланиб, ўрганиш муддат талаб қиладиган 4 та мурожаат иш юритувга олинди, 2 та мурожаат жойида ўз ечимини топди.

Бошқа мурожаатлар юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Улуғбек Муйсинжонов томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, Озод Юсуповнинг эса тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида e-auksion орқали кўчма савдо дўкони учун ерни аукционга чиқариш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ҳам ижобий ечим топди. Энг муҳими, сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат иш юритувига олиниб, унинг ижроси юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

21.12.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы