Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳудудлар шароитини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қиш мавсумига тайёргарлик ишлари авжида

Юртимизнинг энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларида камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишларга киришилган.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари айни мақсадларда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада зарур ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, ишсизликни қисқартириш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2,3 мингдан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди. Улардан 1, 7 минг нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 500 дан зиёди касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди, 86 нафарига эса ўз тадбиркорлигини бошлаш учун cубсидиялар ажратилди.

Республика ҳудудларида амалга оширилган илғор тажрибалар асосида оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлаштириш мақсадида “маҳалла еттилиги” ҳамда банк масъуллари билан ҳамкорликда 198 нафар фуқарога жами 4,5 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлади. Натижада 800га яқин қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари кўмагида жойларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида ёш тадбиркорлар томонидан 11 та “драйвер” лойиҳалар ишга туширилиб, жами 350 та янги иш ўринлари яратилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлар билан бир қаторда Президент виртуал ва Халқ қабулхонаси тизимига келиб тушган 857 та мурожаат ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Уларнинг 127 тасига масъул идора ва ташкилотлар томонидан бевосита жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган қисми ижро учун назоратга олинган.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва ўрганишлар натижасида Оққўрғон туманидаги 83 та ижтимоий соҳа объектлари, 45 та кўп қаватли уйлардаги камчиликлар бартараф этилди.  

Хонадонларнинг электр таъминоти яхшилаш учун 45 дона янги бетон устунлар ўрнатилиб, 2 км.га яқин замонавий СИП кабеллари тортилди.

Бўка туманида эса ички кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди ва йўллар таъмирланди, электр таъминотини яхшилаш учун 87 та янги бетон устунлари ўрнатилди.

Бекобод шаҳри ва Бекобод туманида 17 та ижтимоий соҳа объекти, 26 та кўп қаватли уйларнинг муаммолари бартараф этилди. Жумладан, том, фасад, ертўласи, кириш йўлаклари ҳамда ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, ҳудудда 23 та ТП капитал таъмирланди, симёғочлар алмаштирилди. Амалга оширилган ишлар қаторида янги ичимлик суви тармоғи мукаммал ҳам соз ҳолатга келтирилди.

Юқоричирчиқ туманида “Чирчиқ”, “Миробод” ва “Ёшлик” маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди ҳамда кириш йўлакларидаги чироқлари алмаштирилди. “Нурли йўл” ва “Қурсой” маҳаллаларидаги трансформаторлар созланди.

Қуйичирчиқ тумани “Кўксарой” маҳалласида тоза ичимлик суви тармоғи қуриш ишлари бошланди. Ушбу маҳалладаги хонадонларга 31 та газ босимини созлагич ўрнатилди. “Жумагул” маҳалласидаги ичимлик суви тармоқлари ишга тушиши натижасида кўплаб хонадонларга тоза ичимлик суви етказилди. “Боғистон” маҳалласидаги 285 та хонадонга электр энергия етказилиши яхшиланди.

Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

02.11.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы