Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Сайхунободликлар тажрибаси ўрганилмоқда

Сирдарё туманидаги Тараққиёт маҳалласининг бир гуруҳ вакиллари тажриба алмашиш, ўрганганларини ўз яшаш ҳудудидаги бўш, аммо фойдаланилмай келинаётган томорқаларида йўлга қўйиш мақсадида тумандаги Қуёшли ҳамда Сайхунобод туманидаги Нуробод, Пахтакон, Бахмалсой, Нурли йўл маҳаллаларига ташриф буюрди.

–"Қуёш"лиликлар ўта тадбиркор, ердан унумли фойдаланишни билишади, – дейди Ойбек Ҳусанов. –Ташрифимиз давомида у ердаги иссиқхона хўжаликлари билан танишдик. Қойил қолган томонимиз  шундаки,  кичик 2 сотихли иссиқхонага йил давомида уч маротаба экин экиб,  ундан яхши ҳосил олишаркан. Оилаларидаги тўкинчилик,  рўзғорларидаги фаровонликнинг бош сабаби ҳам аслида шу экан. Мен ҳам  энди ҳовлимдаги бўш турган  6 сотихли томорқамда имтиёзли кредит олиб, иссиқхона хўжалигини барпо этмоқчиман. Бу эса оиламиз даромади ошишига ёрдам беради.

– Боқиманда бўлиб яшаш ёмон. Қўлдан берганга қуш ҳам туймайди, деган гап бор. Озгина ҳаракат қилинса, сайхунободликлар каби паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик ортидан даромад қилса бўлади. Бунинг учун кишига ҳафсала керак. Сайхунобод туманига қилинган ташриф менда катта таассурот қолдирди. Келгусида асаларичилик ва паррандачилик йўналишларида ишни йўлга қўймоқчиман. Чунки, тажрибали асаларичининг маслаҳати, берган тавсияси менга куч бағишлади,–дейди Бобур Ҳайдаров.

28.10.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы