
Сирдарё туманидаги Тараққиёт маҳалласининг бир гуруҳ вакиллари тажриба алмашиш, ўрганганларини ўз яшаш ҳудудидаги бўш, аммо фойдаланилмай келинаётган томорқаларида йўлга қўйиш мақсадида тумандаги Қуёшли ҳамда Сайхунобод туманидаги Нуробод, Пахтакон, Бахмалсой, Нурли йўл маҳаллаларига ташриф буюрди.
–"Қуёш"лиликлар ўта тадбиркор, ердан унумли фойдаланишни билишади, – дейди Ойбек Ҳусанов. –Ташрифимиз давомида у ердаги иссиқхона хўжаликлари билан танишдик. Қойил қолган томонимиз шундаки, кичик 2 сотихли иссиқхонага йил давомида уч маротаба экин экиб, ундан яхши ҳосил олишаркан. Оилаларидаги тўкинчилик, рўзғорларидаги фаровонликнинг бош сабаби ҳам аслида шу экан. Мен ҳам энди ҳовлимдаги бўш турган 6 сотихли томорқамда имтиёзли кредит олиб, иссиқхона хўжалигини барпо этмоқчиман. Бу эса оиламиз даромади ошишига ёрдам беради.
– Боқиманда бўлиб яшаш ёмон. Қўлдан берганга қуш ҳам туймайди, деган гап бор. Озгина ҳаракат қилинса, сайхунободликлар каби паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик ортидан даромад қилса бўлади. Бунинг учун кишига ҳафсала керак. Сайхунобод туманига қилинган ташриф менда катта таассурот қолдирди. Келгусида асаларичилик ва паррандачилик йўналишларида ишни йўлга қўймоқчиман. Чунки, тажрибали асаларичининг маслаҳати, берган тавсияси менга куч бағишлади,–дейди Бобур Ҳайдаров.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |