
Ноҳақдан ҳақни ажратиш учун аввало, барча томонни тинглаш керак. Ҳақиқат эса баҳсларда туғилади, мулоқотларда ойдинлашади. Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар ҳам бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: жавобсиз савол, ечимсиз масаланинг ўзи йўқ.
Хусусан, қабулларда Олий суд масъуллари кўриб чиққан 81 та масаланинг 14 таси қаноатлантирилди. Ҳар бир ариза-шикоят Олий суд, вилоят суди раҳбарлари ва мурожаатчи иштирокида очиқ-ошкора муҳокама қилиниб, ҳужжатлар синчиклаб кўриб чиқилаётгани адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома (илтимоснома)лар асосида ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган 201 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 186 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддати енгилроғига алмаштирилди, 41 нафар судланувчи эса суд залидан озод этилди. Бир қатор фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд қарорлари чиқарилди. Шунингдек, жами 596 миллион 724 минг сўм қарздорлик фуқаролар фойдасига ундирилди.
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқотларда турли масалалар ўрганилиб, жойида ечим топилди.
Жумладан, мурожаатчиларнинг шикояти асосида 236,6 миллион сўмлик ҳақдорлик, иш ҳақи, 57 миллион сўм алимент пули ундириб берилди. Ўрганишлар натижасида ички ишлар органларининг 13 та қарори бекор қилинди, тадбиркорларнинг электр энергиясига уланиш билан боғлиқ масаласи ҳал этилди.
Таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилинган қабулларда жами 232 та масала кўриб чиқилиб, 66 таси ижобий ҳал қилинди. Қўшимча ўрганиш, вақт талаб қиладиган қолган масалалар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, жорий йилда Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига вилоят аҳолисидан келиб тушган 723 та жамоавий мурожаатдаги турли масалалар жойига чиқилиб, тегишли ташкилотлар ва “маҳалла еттилиги” билан бирга ўрганилмоқда.
Қабуллар барча вилоятларда давом этмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |