
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан энг яхши волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида эълон қилинган навбатдаги танловда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган волонтёр ёшлар фаол қатнашди.
Жумладан, улар орасидан еттита энг муносиб волонтёрлик лойиҳасини молиялаштириш учун ташкилотчилар томонидан жами 228 миллион 700 минг сўм ажратилди. Ушбу маблағларга волонтёр ёшлар фаолияти учун зарур бўлган техникалар олиб берилиши кўзда тутилган эди.
Шу муносабат билан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган тадбирда ғолиб ёшларга зарур жиҳозлар топширилди.
Таъкидлаш лозимки, Тошкент вилоятида волонтёрлик фаолияти анча оммалашди. Мазкур йўналишга 3 минг нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар жалб қилинган. Улар томонидан ёлғиз кексаларга кўмаклашиш, ҳудудлар ободлигини сақлаш ва чиқиндилардан тозалаш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш каби хайрли ишлар қилинмоқда.
– Волонтёрлик фаолиятига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар олинади, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бош мутахассиси Сардорбек Отабеков. – Аслида ҳудудимизда бу каби ёшлар кўплигидан фахрланамиз. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан йил давомида жуда кўп хайрли ишлар қилинмоқда. Биргина, “Эзгуликда бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Қибрай туманидаги 15 нафар хотин-қизга тикувчиликни ўргатиш режалаштирилган. Бунинг учун ташкилотчилар томонидан замонавий тикув дастгоҳлари ҳам олиб берилди. Президентимизнинг хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, қолаверса миллий ҳунармандчиликни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги қарор ва кўрсатмалари вилоят волонтёрларига ҳам бу йўналишда ташаббус қилишга туртки берди.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар волонтёрлари лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур йўналишда ҳар бир туман-шаҳардан ўн нафардан кўнгилли ёшлар ўқитилиб, махсус гуруҳлар шакллантирилмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |