2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Волонтёрлар лойиҳалари оммалашмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан энг яхши волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида эълон қилинган навбатдаги танловда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган волонтёр ёшлар фаол қатнашди.

Жумладан, улар орасидан еттита энг муносиб волонтёрлик лойиҳасини молиялаштириш учун ташкилотчилар томонидан жами 228 миллион 700 минг сўм ажратилди. Ушбу маблағларга волонтёр ёшлар фаолияти учун зарур бўлган техникалар олиб берилиши кўзда тутилган эди.

Шу муносабат билан Нурафшон шаҳрида ташкил этилган тадбирда ғолиб ёшларга зарур жиҳозлар топширилди.

Таъкидлаш лозимки, Тошкент вилоятида  волонтёрлик фаолияти анча оммалашди. Мазкур йўналишга 3 минг нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар жалб қилинган. Улар томонидан ёлғиз кексаларга кўмаклашиш, ҳудудлар ободлигини сақлаш ва чиқиндилардан тозалаш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш каби хайрли ишлар қилинмоқда.

– Волонтёрлик фаолиятига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар олинади, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бош мутахассиси Сардорбек Отабеков. – Аслида ҳудудимизда бу каби ёшлар кўплигидан фахрланамиз. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан йил давомида жуда кўп хайрли ишлар қилинмоқда. Биргина, “Эзгуликда бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Қибрай туманидаги 15 нафар хотин-қизга тикувчиликни ўргатиш режалаштирилган. Бунинг учун ташкилотчилар томонидан замонавий тикув дастгоҳлари ҳам олиб берилди. Президентимизнинг хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, қолаверса миллий ҳунармандчиликни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги қарор ва кўрсатмалари вилоят волонтёрларига ҳам бу йўналишда ташаббус қилишга туртки берди.  

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар волонтёрлари лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур йўналишда ҳар бир туман-шаҳардан ўн нафардан кўнгилли ёшлар ўқитилиб, махсус гуруҳлар шакллантирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар