Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
«Мурожаатдан – даромадга» лойиҳаси доирасида 115 нафар хотин-қизлар ишли бўлди

Президент Халқ қабулхонасининг «Мурожаатдан – даромадга» лойиҳаси Бухоро вилояти Шофиркон туманида катта фестивалга айланди.

Эрта тонгдан туман марказида ўтказилган соғлом ҳаёт учун «5000 қадам» юриш марафони Ёшлар боғидаги турли кўргазмалару китобхонлик анжуманига, ёш рассомлар учун маҳорат дарсларию ҳарбий-ватанпарварлик дастурларига, спорт мусобақаларию аҳоли даромадини ошириш йўлидаги эзгу амалларга уланиб кетди. Барчаси ўзаро уйғунликда вилоятни камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги «Бухоро тажрибаси»ни яратишга хизмат қилади.

Бу жараёнда Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган шофирконлик 115 нафар хотин-қизга сектор раҳбарлари билан бирга субсидия ҳисобидан ўн турга яқин иш анжомлари топширилди. Тикув машиналари, сут, гўшт ва сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари олиб берилган ҳар бир мурожаатчи ўз ҳудудида шу йўналишдаги лидер тадбиркорларга бириктирилди. Бу эса аҳоли даромадини ошириш, бу борадаги мурожаатларга самарали ечим топишнинг яна бир халқчил механизмидир.

Масалан, «Қалмақон» маҳалласида яшовчи тадбиркор Ойниса Шарипова ҳам бугун Моҳира Икромова каби субсидияга ускуна олиб иш бошлаган тўрт нафар маҳалладоши билан кооперация ташкил қилди. Тўрт аёл ўз уйида ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарса, тадбиркор уларни сотиб олиб, истеъмолчиларга етказиб беради. Бундан эса барча бирдек манфаатдор.

"Денов" маҳалласида яшовчи Нодира Каримова ҳам бугун маҳалласидаги тадбиркор билан бирикиб, субсидияга олинган сепараторда сутни қайта ишлаб, қаймоқ, сариёғ олишни бошлади. Бу билан оила бюджети учун яна бир даромад манбаи яратилди.

Туман марказидаги Ёшлар боғи анчагача гавжум бўлди. Меҳнат ярмаркалари, касб-ҳунар ўрганиш, олий таълим, соғлом овқатланиш каби йўналишлардаги кўргазмаларда аҳолининг барча қатлами, айниқса, ишсиз хотин-қизлар меҳнат қилиб, жамиятнинг фаол аъзосига айланиши учун кенг миқёсда маълумотлар, маслаҳат ва кўмак олиш имконига эга бўлди. Бухоро шаҳридан келган тажрибали шифокорлар 470 нафардан зиёд аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.  

«Бухоро тажрибаси» – садоқат намунаси» тамойили асосидаги бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиляпти.

11.06.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Джизакская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Ташкентская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Ташкентская область
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришИшонч телефони21 Май 202429 Май 2024Сырдарьинская область
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
ПиллачиликИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Турар жой объектларининг вақтида фойдаланишга топширилмаслигиИшонч телефони4 Июль 202416 Июль 2024Навоийская область
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сырдарьинская область
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Ташкентская область
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024г. Ташкент
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область

полезные ресурсы