Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Маҳалла кўчалари асфальтланмоқда

Мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод маҳалла – обод кўча –обод хонадон " дастури ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

Андижон вилоятида жорий йилда танлаб олинган 4 та – Асака туманидаги Эргашобод, Олтинкўл туманидаги Интизом, Хўжаобод туманидаги Янги ҳаёт ҳамда Шаҳрихон туманидаги Оқ олтин маҳаллаларида “Обод маҳалла– обод кўча– обод хонадон" дастури доирасида қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ҳамда аҳоли муаммоларини бартараф этиш, шунингдек, электр энергияси, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ таъминотини, ички йўлларни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Дастур доирасида Хўжаобод туманидаги Янги ҳаёт маҳалласида Андижон автомобиль йўллари бош бошқармаси, Хўжаобод тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-мутахассислари томонидан маҳалла кўчаларига шағал ва асфальт ётқизилмоқда, ободонлаштирилмоқда.  

–Маҳалладаги бешта – Булоқ, Эскилик, Янги авлод, Қонди ҳамда Баркамол авлод кўчаларида жами 15 километрдан зиёд йўллар мавжуд, – дейди Хўжаобод тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бош муҳандиси Кенжабек Ўзганбоев. –  Айни кунга қадар Булоқ, Эскилик ва Янги авлод  кўчаларининг 4,5 километр қисмига шағал ётқизилди. Эскилик кўчасининг    1 километр қисми асфальт қилинди.  

Йўлларни яхшилаш бўйича белгиланган ишларни амалга ошириш учун ишчи-мутахассислар, зарур техника воситалари жалб этилган. Айни кунларда кўчаларни ободонлаштириш жараёни қизғин давом этмоқда.  

06.04.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы