
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламли хайрли ишлар олиб борилаётган Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Обод Некўз” маҳалласидаги 7-сонли оилавий поликлиниканинг Бойдоқчи филиалида вилоят ва туман марказидан борган малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Кўрикда вилоят шифохоналаридан эндикринолог, кардиолог, ЛОР, дерматолог, психиатр, невропатолог, офтальмолог, уролог каби мутахассислар иштирокида лаборатория, ЭКГ ва скрининг текширувлари ўтказилди. Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобиль поликлиникаси ва мобиль офтальмология автобуслари имкониятларидан самарали фойдаланилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, тиббий кўрик давомида ҳудуддаги 466 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 157 нафарида турли касалликлар аниқланган. Шундан 14 нафарига туман марказий шифохонаси, 3 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилган.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |