
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида чекка ҳудудлар ҳам ўз қиёфасини янгиламоқда. Яқин икки-уч ой ичида Сайхунобод туманида бешта маҳалла шаҳар тусига кирди. Буни биргина олис Янги ҳаёт маҳалласида қилинган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Маҳаллада “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари доирасида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, 2 километр пиёдалар йўлаги қурилди. Мавжуд 634 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, 5 та трансформатор таъмирланиб, 56 та симёғоч янги темир-бетон устунларга алмаштирилди. 1,8 км масофага электр тармоғи тортилди.
Кўчаларга ўрнатилган чироқлар туфайли бугун Янги ҳаётнинг оқшомлари гўзал ва тароватли. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди. Хонадонлар тартибга келтирилди. Томорқаларга ишлов берилиб, тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилди.
Озод ва обод, тинч-тотув юртга байрамлар ярашади, деганларидек, бугун Янги ҳаёт маҳалласида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Хайрли ишларда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган кўчабошилар ҳамда хонадон соҳиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тантаналар маҳалла марказида янгидан бунёд этилган ёзги амфитеатрда катта концерт дастури билан давом этди. Пойтахтдан келган таниқли санъаткорларнинг чиқишлари барчага завқ бағишлади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |