Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халққа хизмат қилиш давлат хизматчилари учун муҳим қоидага айланмоқда

Давлатимиз раҳбари илгари сурган “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойил ҳар бир давлат хизматчиси учун муҳим қоидага айланмоқда.

Эндиликда давлат хизмати самарадорлиги халқ эҳтиёжларини қондириш, инсон қадрини улуғлаш билан бевосита боғлиқ.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.  

Тадбирда давлат фуқаролик хизматида ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳани сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга ҳаракат қилинаётгани қайд этилди.  

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини, уни ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиб, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона сиёсатни амалга оширади.  

Агентлик ташаббуси билан ташкил этилган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали —  vacancy.argos.uz га 78 вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган.  

Ташкилотлардаги мавжуд вакант лавозим бўйича 90 мингдан ортиқ танлов эълон қилинди. 919 минг номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган. 2022 йилда 39 минг нафардан ортиқ шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.  

Ўтган йилда агентлик томонидан жами 68 минг 788 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича 90 дан зиёд ўқув курслари ташкил этилди. Янги тартиб асосида 832 та сектор раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги (KPI) еттита  йўналишда баҳоланиши йўлга қўйилди.  

2022 йилда 15 та давлат фуқаролик хизматига оид ижтимоий тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларда 190 минг нафардан ортиқ респондент қамраб олинган.  

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан бешта комплекс ўрганишлар ва мингдан зиёд мониторинглар ўтказилди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича киритилган таъсир чоралари натижасида 358 нафар ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди. 67 ноқонуний буйруқ бекор қилинди. 55 нафар айбдорга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 6 нафар ходим лавозимидан озод этилган, 3 нафар айбдорга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.  

“Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш” (hrm.argos.uz) ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ҳозирда тизимга 4 мингга яқин ташкилот уланган.  

Давлатимиз раҳбарининг “Келажак лидерлари”ни шакллантириш ташаббусини амалда жорий этиш мақсадида 6 минг 246 нафар иқтидорли ёшлар орасида ўтказилган 4-босқичли танлов натижаларига кўра, 630 нафар энг муносиб ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клублари ташкил этилди.  

Раҳбар кадрлар захирасини яратишга кўмаклашиш мақсадида агентлик ташаббуси билан “Келажак лидерлари” дастурлари амалга оширилди. Дастур доирасида 7 минг нафардан ортиқ 30 ёшдан ошмаган қобилиятли ёшлар орасидан 50 нафар энг муносиби танлаб олиниб, махсус дастур асосида раҳбарликка тайёрланди.  

 

28.03.2023

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы