
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида фаолият олиб бораётган Ишчи гуруҳ аъзолари Наврўз байрами олдидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд, боқувчисини йўқотган ва касалманд оилалар ҳолидан хабар олди.
Жумладан, сектор раҳбарлари, ИИВ масъул ходимлари, Яшнобод тумани Халқ қабулхонаси, маҳалла раислари томонидан Катта Қўйлиқ маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Венера Аҳмедова, Мумтоз маҳалласида истиқомат қилувчилар 2-гуруҳ ногирони Маъсуда Ўтбосарова, Фауза Шарипова, Ўрта Масжид маҳалласида яшовчи Ляля Сулейманова, Ольга Генодман, Ёш авлод маҳалласида яшовчилар Роза Ибрагимова, Татьяна Ни, Уйсозлар маҳалласида яшовчи Санобар Бекпўлатова, Шаҳноза Ҳаджибекова, Ойдинкул маҳалласида яшовчи Зулайҳо Шокироваларга эсдалик совға, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказиб берилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги Катта Қўйлиқ, Қўйлиқобод, Тарнов боши, Беҳизор, Катта Янгиобод, Ойдинкўл, Асалобод, Ширинобод, Хосиятли, Ахмад Яссавий, Алимкент, Кўксарой маҳаллаларида ва бошқа маҳаллалар ҳудудларида ҳам тиббиёт ходимлари уйма-уй юриб, беморлар ҳолидан хабар олинди ва дори-дармонлар берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |