
Нарзулло Обломурадов, Давлат экология қўмитаси раиси:
— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2019 – 2022 йилларда Орол денгизининг қуриган тубида жами 1 млн. 732 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари экилиб, яшил қопламалар ҳудуди 2 миллион гектардан оширилди.
Бу борадаги ишлар келгуси йилларда ҳам тизимли равишда ҳаётга татбиқ этилиши белгиланган. Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида 2023 – 2026 йилларда яна 400 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” яратилади.
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жойлашган “Growther Lab” тадқиқот маркази илмий изланишлари кўрсатадики, сайёрамиз иқлими ўзгаришининг олдини олишнинг энг мақбул йўли янги дарахтзорларни кескин кўпайтиришдир. Бугунги дунё аҳолисига 4,4 миллиард гектар дарахтзор бўлиши керак. Аммо сайёрамизда атига 2,8 миллиард гектар ўрмон бор, яъни яна 1,6 миллиард гектарга эҳтиёж мавжуд.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |