Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
“Мурувват” уйлари доимо эътиборда

Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Бухоро шаҳридаги ногиронлиги бўлган аёллар ва болалар учун мўлжалланган “Мурувват” уйлари фаолияти билан танишди.

Мазкур тиббий-ижтимоий муассасаларда 267 нафар болалар парваришланмоқда. 306 нафар аёллар истиқомат қилмоқда. “Мурувват” уйлари фаолияти билан танишиш жараёнида Давлат божхона қўмитаси раиси бу ердаги мавжуд шароитларни янада яхшилаш, хусусан кириш йўлларини асфальт билан қоплаш, бўш ер майдонларини ҳудуд иқлимига мос ниҳоллар экиш орқали кўкаламзорлаштириш, руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажалари учун зарур технологик шароитларни яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқ берди.

Қўмита раиси “Мурувват” уйларида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирларида қатнашиб, тарбияланувчиларнинг қувончига шерик бўлди. Шунингдек, Қоракўл туманидаги ногиронлиги бўлган эркаклар “Мурувват” уйи фаолияти билан танишди. Ушбу муассасада ҳозирда 305 нафар васийликка олинган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Айни шу имкониятдан фойдаланиб, Давлат божхона қўмитаси раиси Бухоро вилоятидаги “Мурувват” уйларига 42 дона телевизор ва 24 та кондиционерларни беғараз топширди.

–Буларнинг барчаси Президентимизнинг сизларга кўрсатаётган юксак ғамхўрлиги деб қабул қилинг, – деди Акмалхўжа Мавлонов. – Унутманг, сизлар ҳамиша Президентимизнинг доимий эътиборидасизлар. Президентимизнинг 2022 йил 30 июлдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори доирасида “Инсон қадри учун” тамойили асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

Қарор билан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилди. Шунингдек, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар моддий бойликларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилди.

06.09.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы