
Ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам – мустақиллик куни арафасида кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланади. Улар орасида 100 ёшдан ошган нуронийларимизга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, "Шуҳрат" медали берилади.
Жорий йилда ҳам бу анъана давом этди. Юз ёш билан юзлашиб, давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганлар орасида Олмалиқ шаҳрида яшовчи Разаван Маркабаева ҳам бор. Онахон турмуш ўртоғи Нормат ота билан 10 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун 31 нафар набира, 85 нафар чевара ардоғида умргузаронлик қилаётган Разаван момо ҳаётидан манун.
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев онахон яшаётган хонадонда бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан момога "Шуҳрат" медали ва байрам туҳфаларини топширди.
Дориламон кунлар шукронаси, юртимиздаги, вилоятдаги ўзгаришлар, тинчлик-осойишталик неъмати ҳақида суҳбатлашилди. Онахон дуога қўл очиб, тинчлигимизга кўз тегмасин, халқимизнинг боши омон бўлсин, эзгу ишлар бошида турган Президентимизга куч-қувват берсин, дея дуо қилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |