
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Самарқанд вилоятидаги маҳаллаларда бўлиб, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар, оилалар ҳаёти билан танишди.
Жумладан, Иштихон туманида Шайхлар маҳалласидаги мактабда ташкил этилган тикув цехида бу ерда ҳунар ўрганиб, даромад топаётган ўттиз нафарга яқин оила бекаси билан суҳбатлашди.
Туман ҳокими бошчилигидаги биринчи сектор маҳаллаларидаги ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган оилар фарзандларига мактаб формалари топширилди.
Шундан сўнг туман марказидаги истироҳат боғида қўмита раиси ҳамда туман раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида иштихонлик хотин-қизларнинг оила ва никоҳ, ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратиш каби масалалар юзасидан элликдан ортиқ мурожаати эшитилди.
Аксария мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди.
З.Маҳкамова Оқдарё туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларни ўзини-ўзи банд қилиб, келгусида доимий даромад манбаига эга бўлишига қаратилган тадбирда иштирок этди.
Тадбирда давлатимиз томонидан хотин-қизларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар эътироф этилиб, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган 164 нафар хотин-қизга тикув машиналари тарқатилди.
Бу каби учрашув ва амалий мулоқотлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |