Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Бош вазир ўринбосари иштихонлик хотин-қизлар дардини эшитди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Самарқанд вилоятидаги маҳаллаларда бўлиб, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар, оилалар ҳаёти билан танишди.

Жумладан,  Иштихон туманида Шайхлар маҳалласидаги мактабда ташкил этилган тикув цехида бу ерда ҳунар ўрганиб, даромад топаётган ўттиз нафарга яқин оила бекаси билан суҳбатлашди.

Туман ҳокими бошчилигидаги биринчи сектор маҳаллаларидаги ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган оилар фарзандларига мактаб формалари топширилди.
Шундан сўнг туман марказидаги истироҳат боғида қўмита раиси ҳамда туман раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида иштихонлик хотин-қизларнинг оила ва никоҳ, ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратиш каби масалалар юзасидан элликдан ортиқ мурожаати эшитилди.

Аксария мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

З.Маҳкамова Оқдарё туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларни ўзини-ўзи банд қилиб, келгусида доимий даромад манбаига эга бўлишига қаратилган тадбирда иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз томонидан хотин-қизларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар эътироф этилиб, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган 164 нафар хотин-қизга тикув машиналари тарқатилди.

Бу каби учрашув ва амалий мулоқотлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар