Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Қашқадарёдаги оммавий қабулларда 793 та масала ижобий ҳал қилинди

Ҳозирда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура ва ўттизга яқин вазирлик, қўмиталар мутасаддиларидан таркиб топган Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Улар аҳоли билан оммавий мулоқотлар олиб бормоқда.

Қабулларда фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари ечимига эътибор бериляпти. Масалан, Китоб туманидаги “Асл консерва” корхонаси йилига 500 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга. Корхона бошқарувчиси Шоҳжаҳон Назаров Бош прокуратура масъулларидан хом ашё сотиб олиш учун кредит ажратишда амалий ёрдам сўради. Мурожаатдан сўнг бу масала ҳудудий мутасаддилар билан бирга кўриб чиқилиб, корхонага 650 миллион сўм маблағ ажратиб бериладиган бўлди. 

Ғузор туманидаги “Жонбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Худойбердиев маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида “Жонбулоқ паҳлавонлари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти барпо қилаётган тадбиркорга амалий ёрдам беришни сўраган. Мурожаатдан сўнг мазкур нодавлат болалар боғчаси барпо қилиш учун тадбиркорга 7 йилга икки йиллик имтиёзли давр билан 2 миллиард сўмдан зиёд 5 фоизли кредит ажратиладиган бўлди.  

Мулоқотларда сув, йўл, газ, коммунал соҳалар бўйича ҳам қатор масалаларга ечим топилмоқда. Хусусан, қаршилик Саодат Тўраеванинг Сув хўжалиги вазирлиги масъулларига мурожаати жойига чиқиб ўрганилгач, туманнинг “Арабхона-2” массивидан ўтган йили “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларидаги 13 нафар кишига деҳқончилик қилиши учун ажратилган жами 10 гектар ерни суғориш масаласи ҳал қилиб берилди.  

Ҳудуддаги Қўнғиртоғ насос станциясидан мазкур 10 гектар ерни суғориш учун алоҳида лимит ва назоратчи бириктирилди. Бу билан 13 та оиланинг экинларига, ниҳолларига сув етиб борди. 

Қарши тумани “Чоргумбаз” маҳалласида яшовчи Шарофат Султонова эса “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти масъулларидан маҳалладаги 35 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўради. Мурожаат жойига чиқиб ўрганилгач, маҳаллада 1,4 километр ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошлаб юборилди. Сув хўжалиги вазирлиги масъулларига мурожаатлар асосида вилоятдаги 8 та сув насоси ва агрегатлари ишлатиб берилди. 

Кўкдалалик Тошпўлат Боймирзаев туғма юрак пороги билан хасталанган қизи Маржонани даволатиш учун чора тополмай турган пайтда Республика ишчи гуруҳининг Чироқчи туманига келгани бу инсоннинг ҳам қалбидаги умид учқунларини алангалатди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари қизчани даволаниб, соғлом ҳаётга қайтариш учун барча чора-тадбирларни кўриши маълум қилинди. Шу куннинг ўзида Маржона Жўраева Республика кардиология марказига ётқизилди. 

Чироқчи тумани Қумқишлоқ маҳалласида яшовчи Мақсуда Абдухолиқованинг бугун кўнглида гўё қуёш балқиди. Гап шундаки, бу аёлнинг қизи Гўзал Абдураимованинг иккала буйраги ҳам ишламай қолган. Фақат гемодиализ билан ҳаёти сақлаб турилибди. Онаизор қизи соғайиб кетиши учун ўз буйрагини беришга рози, бироқ буйрак кўчириш амалиёти учун маблағи йўқ. Айни шу масалада нажот истаб келган Мақсуда Абдухолиқова мурожаатидан сўнг жарроҳлик амалиёти харажатлари давлатимиз томонидан қоплаб бериладиган бўлди. 

Шу билан бирга, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъулларига мурожаатлардан сўнг жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ташкил қилинган суд мажлисларида қилмишига пушаймон бўлиб, айбидан тўғри хулоса чиқарган, ўзини ҳар томонлама тузатган бир қатор шахсларга ҳаётини ўнглаб олиши учун катта имконият берилди. 

Хусусан, жиноят ишлари судларининг жазони ижро этиш муассасаларида ўтказган сайёр суд мажлисларида маҳкумларнинг 9 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 16 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, жами 25 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтарилди. 60 нафар маҳкум эса умумий тартибли колониядан манзил колонияларига ўтказилди. 

Бош прокуратура масъулларига мурожаатлардан сўнг алимент ва иш ҳақи ундиришга оид 38 та масала ҳал қилиб берилди. 

Беш кун давомида ташкил қилинган очиқ-жонли мулоқотларда кўтарилган 3 минг 176 та масаланинг 793 таси ижобий ҳал қилинди, 1 минг 34 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 1 минг 349 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди. 

02.07.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы