
Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида Президент маслаҳатчиси раҳбарлигида 20 дан ортиқ вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар бугун Қўштепа туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернатида давом этди.
Сайёр қабулда Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ, Тошлоқ, Қува туманлари ва Марғилон шаҳридан келган фуқаролар томонидан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича қилинган мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Фуқаролар томонидан қилинган бир қатор мурожаатлар сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилганлигини кўриш мумкин.
Ёзёвон туманидан келган Мастура Ўринбоева фарзандининг беморлиги сабаб ўзи ва фарзанди учун хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш бўйича ариза билан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат тегишли идора вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, шу куни биометрик паспортлар тайёрланиб, фуқарога тақдим қилинди.
Маълумот ўрнида, Фарғона тумани Мозортаги истироҳат боғи ҳудудида Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона тумани фуқаролари учун 11 май куни ўтказилиши режалаштирилган сайёр қабул 8 май куни соат 10:00да бўлиб ўтади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |