Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Сайёр қабул: 3 ёшли қизча жарроҳлик амалиётига киради, хорижда қолиб кетган фуқаро юртга қайтарилади...

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Р.Махмудова раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги судлар раислари билан бирга Қўнғирот тумани тўртта сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, аҳоли муаммоларига биргаликда ечим излади. Асосан, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлар қабул қилинган тадбирда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, энг муҳими, оиланинг бахти ва чироғи ҳисобланган аёлларни бугунги кунидан рози қилиш, уларнинг дарду-ташвишларини енгиллаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Қабул жараёнида 40 нафарга яқин аёлнинг мурожаати тингланди.

Жумладан, Қўнғирот тумани “Моншақли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Оралхан Исмаилова ўзи яшаб турган хонадонига туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ер-мулк солиғининг ортиқча ҳисобланганлигини таъкидлаб, бу масалада амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Унга суд масъуллари мазкур масала юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ер-мулк солиғи қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 2021 йил учун ортиқча тўланган солиқлар солиқ тўловчига қайтарилишини тушунтирди.

Тумандаги “Меҳнатобод” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Арай Ўринбоева 3,5 яшар қизи Айгерим Хожанованинг юрагида нуқсони бўлгани учун уни жарроҳлик амалиётига олиб боришга моддий томондан имконияти йўқлигини айтиб мурожаат қилди. Шу ернинг ўзида Қўнғирот тумани ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари билан маслаҳат қилиниб, қизалоқнинг юрагини бепул операция қилиш учун рўйхатга киритилиб, шу йилнинг март ойида жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди.

Яна бир мурожаатчи Эльвира Алписбаева турмуш ўртоғи 4 йилдан бён Қозоғистон Республикасида ишлаётганини, уйига қайтаришга амалий ёрдам беришини сўради. Унга туман ички ишлар бўлими масъуллари билан биргаликда ҳуқиқий тушунтириш берилиб, турмуш ўртоғининг оиласи бағрига қайтишига амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Сайёр қабулда суд жараёни билан боғлиқ мурожаатлар ҳам бўлди. Вақт ва муддат талаб қиладиган бундай мурожаатлар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди.

17.03.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы