
Бухоро вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Ромитан тумани филиали томонидан “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида “Пойжўй” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Пойжўй” сув иншооти 25 миллиард сўм маблағ эвазига қайта қурилмоқда. Бу “Қоқиштувон”, “Обидхўжа”, “Шавгон”, “Қушчи”, “Шодмин”, “Налбалдон” қишлоқларининг 25 мингдан зиёд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.
Туманнинг “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Наврўз” сув иншооти ҳам аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашга хизмат қилади. Иншоот ҳудуддаги “Навбаҳор” ҳамда “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради. Бунинг учун қувурлар тортилди. Сув иншооти биноси қурилиб, сувни фильтрлаб берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланди.
Иншоотнинг қурилиш ишларига жами 6 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланган. Мазкур сув иншооти орқали 2 минг 215 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |