
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов учинчи сектор раҳбари сифатида илк сайёр қабулини Косонсой туманида ўтказди.
Вилоятнинг адир ҳудудларига туташ, қўшни Қирғизистон билан чегарадош туманда истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган мазкур қабул давомида муаммолар ўз жойида бартараф этилишига эришилди.
Маълум муддат ва ижро тақозо қиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ижобий ҳал қилиш учун масъуллар бириктирилди.
Сектор раҳбари тумандаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига эътибор қаратар экан, коммунал хизмат кўрсатиш фаолияти такомиллаштирилаётгани, кўчаларни асфальтлаш, хонадонларга ичимлик суви етказиш, электр энергияси, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиш борасидаги муаммолар мутахассислар билан бирга ҳал этилаётганини айтди.
Қабулга келган фуқаролар томонидан имтиёзли кредит олиш, иш билан таъминланиш ва бошқа маиший муаммолар кўтарилди.
Сайёр қабул якунида икки нафар фуқаролиги йўқ кишига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси гувоҳномалари топширилди. 16 ёшни қарши олган олти нафар йигит-қизга ID карталар тақдим этилди.
Инсонлар дард-ташвишларини тинглаш, халқимизга моддий, маънавий, ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида ташкил этилаётган бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказиш режалаштирилган.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |