
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 15 январь куни маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Унда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинган мазкур йилда юртимиздаги барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар бўлиши кераклиги алоҳида уқтирилди.
Бухоро шаҳар иккинчи сектор раҳбари, шаҳар прокурори Иброҳим Расулов ушбу вазифалар ижроси юзасидан Бухоро шаҳридаги “Абдурауф Фитрат” номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.
Сектор раҳбари ҳудуддаги Миракон, Косагарон, Камолот, Усто Шариф, Бобойи Нон каш, Собунгарон, Масжиди Баланд кўчаларида бўлди. Аҳоли билан учрашиб, самимий суҳбат қурди, таклиф ва муаммоларини тинглади. Жойлардаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |