Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Қўшработ тумани ҳокими: “Ҳаммаси инсон қадри учун”

Мамлакатимизни 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг Тараққиёт стратегияси тасдиқланди.

 Етти устувор йўналиш ва 100 мақсаддан иборат дастурда асосий эътибор инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш масалаларига қаратилган. 

Тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида эса 398 та чора-тадбир кўзда тутилган. Бу чора-тадбирларни бажариш учун 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши белгиланди. 
Дастур доирасида вилоятимизда ҳам халқимиз манфаатларидан келиб чиқиб, жуда кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. Бунда шаҳарлар ва туманлар марказларидан олис қишлоқ ва маҳаллаларгача қамраб олиш, вилоятимизга яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳаётини ўзгартириш, қадрини улуғлаш мақсади қўйилган. 
Жумладан, вилоятимизнинг энг олис туманларидан бири Қўшработ туманида ҳам бу борада аниқ дастур ва режалар белгилаб олинган.  

– Президентимиз ўтган йил сайловолди дастурида “Инсон қадри учун” деган ғояни илгари суриб, келгуси беш йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар марказида инсон, унинг қадрини янада улуғлаш мақсади устувор бўлишини таъкидлаган эдилар, – дейди Қўшработ тумани ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев. – Бу мақсадлар янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топди. Туманимиз мисолида айтадиган бўлсам, ҳар бир қўшработликнинг ҳаётини, турмуш тарзини ўзгартириш учун аввало уларнинг бандлигини таъминлашимиз ва доимий даромад манбаига эга бўлишига эришишимиз, ҳудуд инфратузилмасини замон талабига мослаштиришимиз, таълим, тиббиёт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ ҳаётий эҳтиёжларини қондиришимиз зарур. Шундан келиб чиқиб, биринчи навбатда  мавжуд 45 та маҳалламизнинг ҳар биридаги имконият, муаммоларни таҳлил қилиб, одамлар билан маслаҳатлашиб, етти  йўналиш бўйича 113 та ўсиш нуқталари – драйверларни белгилаб олдик. Бунда маҳаллаларда чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, томорқа хўжалигини ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Маҳаллаларда иш бошлаган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари бу борада амалий ишларга киришди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 ноябрдаги қарорига кўра, туманимиз бўйича жами 471 гектар, жумладан, 2022 йилда 188 гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари очиқ электрон савдолари орқали аҳолига 10 йилга ижарага берилади. Шунингдек, ҳозирда барча тоифадаги хўжаликларда мавжуд 7 минг гектар узумзорларни 10 минг гектарга етказишни режалаштирганмиз. Бу узумзорларда томчилатиб суғориш тизими жорий этилади ва бунинг учун давлат томонидан субсидия ажратилади. Бу ҳам аҳоли учун жуда катта имконият. 

Чорвачилик туманимиз учун асосий тармоқлардан бири ҳисобланади. Давлатимиз томонидан мазкур соҳага берилаётган имтиёз ва енгилликлар натижасида ўтган йил фермер хўжаликларимиз Қозоғистон ва бошқа давлатлардан 7800 бош наслли қўй ва эчки олиб келди ҳамда аҳолига тарқатди. Бу йил ҳам шу тизим бўйича ишларимиз давом этади.  

Туманимизда паррандачиликни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ асосида ўтган йил “Қўшработ ломан парранда” МЧЖ ташкил этилиб, 40 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширишга киришилганди. Жорий йилда мазкур лойиҳа бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш бошланади. 
Шунингдек, ўтган йил Давлат солиқ қўмитаси ёрдамида туманимизда паррандачиликни ривожлантириш лойиҳа офиси ташкил этилиб, аҳоли хонадонларида хонаки товуқ етиштириш йўлга қўйилганди. Дастлаб, ҳар бири 500 та тухум сиғимига эга бўлган 70 та инкубатор келтирилиб, аҳолига тарқатилди. Одамлар ўз уйида хонаки товуқ етиштириб, даромад қила бошлагач, яна 271 нафар талабгорга инкубатор етказиб бердик. Озод, Қўралос, Дўстлик маҳаллаларида хонаки товуқ етиштириш кенг оммалашди, шу фаолият билан шуғулланиб, мўмай даромад олаётган оилалар кўпайди. Бу йил энди шу иш билан шуғулланмоқчи бўлганлар яна ҳам кўпайди. 

Бугунги кун талаби, замон тараққиёти ҳар бир ҳудудда саноатни янада ривожлантиришни тақозо этади. Лекин шу пайтгача Қўшработда мазкур йўналишда битта-иккита корхонани ҳисобга олмаганда, кўзга кўринадиган лойиҳа амалга оширилмаган. Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиши, ишбилармонларнинг фаол қўллаб-қувватланиши натижасида туманда бир қатор янги корхоналар иш бошлади. Бугунга келиб, Қўшработдаги хорижий ва қўшма корхоналар сони 16 тани ташкил этмоқда ва улар томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 15 та корхона томонидан хорижга маҳсулот экспорт қилинмоқда.  

– Бу йил туманимизда умумий қиймати 42,8 миллиард сўмлик 35 та лойиҳани ўз ичига олган 4 та кичик саноат зонаси ташкил этилади, – дея сўзида давом этади Ҳ.Оқбўтаев. – Бунинг натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўрни очилади. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг қарори билан Чорлоқ маҳалласи ҳудудидан 10 гектар ер майдонида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиали иш бошлайди. Олдимизга қўйган вазифаларни тўла-тўкис бажарсак, бу йил туманимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 120 миллиард (аҳоли жон бошига 900 минг) сўмга етказилади. 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларимизда бўлгани сингари туманимизда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивини ташкил этиш учун Намуна маҳалласи ҳудудидан 19,2 гектар ер майдони танланди. Бу ерда замонавий лойиҳалар асосида ҳар бири 20 хонадонли 56 та кўп қаватли уй, 1056 ўринли умумтаълим мактаби, 60 ва 120 ўринли иккита мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиника, спорт комплекси, сайилгоҳ, маданият уйи, коворкинг маркази, бир қатор савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилади.  

Йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 30,3 километр ички йўлларга, 7 километр маҳаллий ва 11 километр давлат аҳамиятидаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиши режалаштирилган. Электр энергияси таъминотини яхшилаш учун маҳаллаларда 10 та янги трансформатор ўрнатиш ва 25 километр янги тармоқ тортиш, 8 та трансформатор ва 52,2 километр тармоқни эса рекострукция қилиш назарда тутилган. 

Туманимиз аҳолисини анчадан буён қийнаб келаётган ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича ОПЕК дастури доирасида ажратилган 36,6 миллион АҚШ доллари ҳисобидан ўтган йил бошланган ичимлик суви ва оқова тармоқлари қурилиши ишлари ҳам бу йил якунланиб, туманимиз аҳолисининг 85 фоизи сифатли оби ҳаёт билан таъминланади. Бундан ташқари, яна 4 та сув иншооти ва 13,5 километр сув тармоғи тортилади. 

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида бу йил дастур асосида Пангат оилавий шифокорлик пункти янгидан қурилади. Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 3 та оилавий шифокорлик пункти қайта қурилиши ва 2 та оилавий шифокорлик пунктини капитал таъмирлаш режалаштирилган. 

Боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимга қамровини ошириш бўйича 3 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирланади, Соҳибкор, Майинтепа, Бозоржой, Қоратош, Қовунчи, Соригул, Тоз, Озод маҳаллаларида жами 480 ўринли 8 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 200 ўринга мўлжалланган 2 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Бундан ташқари, 17 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Бу ишлар натижасида туманимизда болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 80 фоизга етади. 

26 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари “инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз” деб таъкидлади. Бу фикрларни биз – ижро ҳокимияти вакиллари туманимизда инсон қадри учун амалга оширадиган ишларимизнинг бош мақсади деб қабул қилдик. 

31.01.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы