Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхонаси: аҳоли мурожаатлари доимий эътиборда

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Халқ қабулхонаси томонидан оғир ҳудуд тоифасига киритилган маҳаллаларда яшовчи аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилди.

Шўрча маҳалла фуқаролар йиғини Ёсман қишлоғи 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Мазкур ҳудудда ўтказилган ўрганишлар натижасида Ёсман қишлоғида яшовчи Ҳомид Жамоловнинг оилавий шароити оғирлиги, қизи 2 – гуруҳ ногирони эканлиги аниқланди. Фуқарога оилавий шароити инобатга олиниб қўшимча уй томорқасида иссиқхона қуриб берилди.  Деворлари янгиланиб, хонадонига кириб чиқиш учун дарвоза қуриб берилди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг шу кунга кунига қадар 3 минг 98 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 3 минг 492 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган. Шундан 821 таси  юқори ташкилотларга юборилган. 202 таси Администрация назоратига ўтказилган.

 30 таси Халқ қабулхонасига кўриб чиқилган. 2 минг 645 таси ҳудуддаги ташкилотларга юборилган. 2 минг 675 таси Халқ қабулхонаси назоратидаги мурожаатлар ҳисобланади. 
Халқ қабулхонаси назоратидаги мурожаатларнинг 93,6 фоизи қаноатлантирилган. Мурожаатларнинг 1 минг 886 таси ёки 74,8 фоизи ижобий ҳал этилган. 625 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган. 8 та мурожаат узоқ муддатга назоратга олинган.

 Жорий йил  давомида  Халқ қабулхонаси тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда тумандаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан жами 199 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказган. Ушбу сайёр қабулларда 3 минг 955 нафар жисмоний ва юридик шахслар қатнашган. 646  нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 745 та масалалар юзасидан мурожаатлар йўлланган. Оммавий сайёр қабулларда сектор раҳбарларига йўлланган барча мурожаатлар туман Халқ қабулхонаси виртуал тизимига киритилиши таъминланиб, тегишлилиги бўйича корхона-ташкилотларга юборилган. 

Оммавий сайёр қабулларда йўлланган  мурожаатларнинг 598 таси ёки 80,3  фоизи қаноатлантирилган. 395 таси ёки 53 фоизи ижобий ҳал қилинган. 97 тасига тушунтириш берилиб, 7 таси узоқ муддатли назортга олинган. 43 та мурожаат  ўрганиш жараёнида.


Жорий йилнинг ўтган даврида амалдаги қонун ҳужжатлари ва туман Халқ қабулхонасининг иш режасига мувофиқ, мурожаатлар  билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш, секторларда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар, “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича йўл қўйилаётган камчиликлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда йўл қўйилаётган камчиликлар  бўйича 20 та огоҳлантириш хатлари,  34 та тақдимнома ва таклифлар киритилган. Уларга асосан  13 нафар ходимлар огоҳлантирилган. 13 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси, 2 нафар ходимга ойлик иш ҳақидан жарима қўлланилган. 5 нафар ходим лавозимидан озод этилиб, 3 нафарига маъмурий жазо  қўлланилган. 


– Туман Халқ қабулхонасига "Улуғбек Шукур равнақи" фермер хўжалигида ишлаганлигим, жорий йилнинг сентябрь ойидаги пахта пуллари 17 кишига берилмаганлигини билдириб мурожаат қилгандим, – дейди Ғиждувон тумани Мазраган МФЙ, Мазраган қишлоғида яшовчи Робия Ражабова. – Берилмай қолиб кетган пахта пулларимизни фермер хўжалигидан ундириб беришни сўраб қилган мурожаатимиз ижобий ҳал этилди.  Халқ қабулхонаси мудирининг ташаббуси билан шу куннинг ўзида 17 нафар фуқароларнинг пахта пуллари тўлиқ ундириб берилди.  


–Туман Халқ қабулхонасига оилавий шароити оғир, уй-жойимни қарори йўқлиги сабабли солиқ тўловлари кўп чиқарилганлигини  билдириб мурожаат қилгандим, – дейди Ғиждувон тумани Улфатбиби  МФЙ, Ростгўй қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Эркин Ғайбуллаев. – Халқ қабулхонаси мудирининг аралашуви натижасида солиқ тўловларимга аниқлик киритилди. Асоссиз қарздорлик бартараф қилинди.

30.01.2022

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы