
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов аҳолини камбағалликдан чиқариш ва уларнинг яшаш шароитларини хонадонбай ўрганиш мақсадида Косонсой тумани Навбаҳор маҳалласида бўлди.
Вилоят раҳбари маҳалладаги Ҳасан Юнусов ҳамда Баҳром Юсупов хонадонлари мисолида паррандачиликни ривожлантириш имкониятлари билан танишди.
Шунингдек, туман раҳбари ҳудудда барпо этилаётган “Намуна” кичик саноат зонасининг қурилиш монтаж ишлари билан танишди.
Умумий майдони 26,2 гектар бўлган мазкур ҳудудда қиймати 196 миллиард сўмлик 28 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда. Истиқболда бу ерда автомобиль саноати, ёғоч, озиқ-овқат, маиший, текстиль маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 1 минг 660 дан ортиқ иш ўрни яратилади.Ҳудуддаги Косонсой биолабораторияси – деҳқон ва боғбонларнинг доимий мададкори бўлиши керак. Ишчи гуруҳ лабораторияда жамғарилган хомашёлар захираси, биолаборатория фаолияти, ишлаб чиқилган биомаҳсулотлар захираси билан танишди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили марказий"Агросервис" муқобил машина трактор парки бўлди.
Бу ерда 2022 йилги пахта мавсумига тайёргарлик бўйича илғор натижаларга эришган механизаторларга совғалар тақдим этилди. Вилоят ҳокими, шунингдек, 2-секторга қарашли Гузар маҳалласида ҳам бўлди. У ерда ҳоким маҳалланинг асосий муаммоларидан бири – маҳалла идораси йўқлигини ўрганди.
Ҳоким янги маҳалла идораси қуриш учун давлат хусусий шерикчилик асосида маҳалла балансидаги бинони тез фурсатда қуриб, фойдаланишга топшириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди. Шунингдек, ушбу маҳалла аҳлини қийнаётган ичимлик суви муаммоси ҳам ҳал этиладиган бўлди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |