
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 2 минг 162 та мурожаат келиб тушган.
– Келиб тушган мурожаатлар 926 таси юқори ташкилотга юборилган бўлса, 1 минг 345 тасининг ижроси таъминланган. Қаноатлантирилган мурожаатлар 1 минг 245 та ёки 92,7 фоизни ташкил қилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Азамат Бекмуродов.
– Жумладан, Бухоро шаҳар "Отбозор" МФЙ "Марғосим" кўчаси 98-уйда яшовчи фуқаро Саида Уразованинг уй кадастр ҳужжати, ФИБ туманлараро судининг унга нисбатан кадастр ҳужжатларини тиклаш рад қилинган бўлсада, Қабулхона ходимларининг аралашуви натижасида архив хужжатларидан излаб топилди. Фуқаро Саида Уразованинг уйга бўлган ҳуқуқи қайта тикланди.
Халқ қабулхонаси ходимларининг аралашуви натижасида фуқаро Умида Акрамованинг 987 минг сўмлик, фуқаро Саодат Мўминованинг 2 миллион 132 минг сўмлик ва яна шунга ўхшаш 264 нафар фуқароларнинг жорий йил бошидан ҳисобланган 205 миллион сўмлик асоссиз табиий газдан ҳисобланган қарздорликлари бекор қилинди.
–“АDB NEXT ” корхонасида ишлайман, – дейди Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Нигора Авезова. – Ушбу корхона томонидан ишлаган ойларим учун иш ҳақи пулларим тўланмаган эди. Бу борада шаҳар Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Мурожатим ижобий ҳал қилинди.
–Худди шундай ариза билан Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 7/8 уй 76 хонадонда яшовчи фуқаро Мухайё Ташова ҳамда бир гуруҳ хотин-қизлар мурожаат қилган, – дейди қабулхона мутахассиси Миржон Тошев.
– Қабулхона мутахассисларининг аралашуви натижасида фуқароларнинг иш ҳақи тўланиб берилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан корхона ва ташкилотларга жами 29 та такдимнома киритилган. Натижада 2 нафар масъул ходимлар вазифасидан озод этилган. 4 нафар масъулларга “Ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилиб, 15 нафар ходимлар расман огоҳлантирилган.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |