
Зарафшон шаҳрида Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раисларининг сайёр қабули ўтказилди.
Зарафшон шаҳри ва Томди туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ўтказилган қабулда йигирма нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда судьялар томонидан мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар ҳамда Томди туман судлари томонидан 15 нафар маҳкумнинг муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғига алмаштириш тўғрисидаги мурожаатлари қаноатлантирилди.
Шунингдек, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтказилган сайёр судда тадбиркорлик фаолияти субъектлари фойдасига қарийб 71 миллион ундирилиб, уларнинг судга қилган мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилган бўлса, тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан асоссиз киритилган даъвонинг 10 миллион қисми қаноатлантиришдан рад қилиниши натижасида уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олди олинди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |