Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхонаси: мурожаат, муаммо ва ечим

Президентимизнинг Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 11 ойи давомида 1 минг 471 та мурожаат келиб тушган. 1 минг 87 таси яъни 83 фоизи ижобий ҳал этилган. 185 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 1 тасига тушунтириш берилган. 1 та мурожаат тугатилган. 30 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

– Келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, асосан банк кредитлари, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой билан таъминлаш ва шахсий уйини таъмирлаш, ичимлик суви, йилнинг қиш фаслини инобатга олган ҳолда табиий газ ва электр энергия таъминоти масалаларини ташкил этади, – дейди Шофиркон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Фурқат Ҳафизов. 

– Қиш мавсуми кириб келиши билан табиий газ ва газ баллонлари ҳамда электр энергияга эҳтиёж ортиши билан ушбу масалаларда кўплаб мурожаатлар келиб тушиши табиий ҳол. Жорий йилнинг ўтган даврида туман аҳолиси томонидан электр энергияси таъминоти билан боғлик масалалар бўйича 154 та, табиий газ масаласида 187 та мурожаат қайд этилган. Шундан жорий йилнинг 4 чораги бошидан электр энергияси масаласида 26 та ва табиий газ масаласида 73 та мурожаат қайд этилиб, ижроси назоратга олинган . Табиий ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиш юзасидан аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар Шофиркон туманидаги Халқ қабулхонаси аралашуви билан ижобий ҳал этилган.

Туманнинг Султонобод МФЙ Суғут қишлоғида яшовчи фуқаро Гулҳаё Бекова, Темирчи МФЙ Бойлар қишлоғида яшовчи фуқаро Соҳиба Икромова, Темирчи МФЙ Қўшработ қишлоғида яшовчи фуқаро Неъмат Холов ва бошқалар маиший газ баллон олишда муаммоларга учраётганини айтиб, газ баллон билан таъминланишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, уларга маиший газ балон расмийлаштириб берилган. Шунингдек, туман Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган муаммолар юзасидан таҳлиллар ва секторлар фаолияти бўйича мониторинглар ўтказилинмоқда.

– Ўрганишлар давомида мурожаатларни кўриб чиқилишида айрим ташкилот ходимларининг масъулиятсизлиги натижасида келиб тушган мурожаатларнинг қонунда белгиланган муддатидан кечиктириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда, – дейди Шофиркон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Фурқат Ҳафизов. – Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш, ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва таҳлиллар юзасидан 11 ой давомида 18 та огоҳлантириш хатлари, 45 та тақдимнома ва таклифлар киритилган. Киритилган ҳужжатлар асосида 3 нафар ходимлар огоҳлантирилган. 6 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган. Бундан ташқари оилаларни ўрганиш, моддий ёрдам бериш, дафтарларга киритиш, ўзини ўзи иш билан банд қилиб, оилавий даромадга эга бўлиш мақсадида имтиёзли кредит расмийлаштириш, кексаларнинг тиббий ҳолатини ўрганиш дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида туман сектор раҳбарларига 29 та таклифлар киритилган. Секторлар томонидан ушбу таклифлар асосида ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

10.12.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы