
“Аёллар дафтари” рўйхатига кирган ишсиз, ижтимоий кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш борасида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар бўлимида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.
"Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан ижтимоий кам таъминланган ва соғлигида муаммоси бўлган 13 нафар фуқаро учун 131 миллион 418 минг сўм маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги тиббиёт муассасаларига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари ишсиз, аммо бирор-бир ҳунар билан шуғулланиш истагида бўлган 152 нафар фуқарога 289 миллион сўм пул маблағи ҳисобига замонавий тикув дастгоҳлари олиб берилди.
– Кўпдан буён ишсиз эдим, – дейди янгиерлик Сабоҳат Жўраева. – Лекин тикувчилик билан шуғулланиш истагим бор эди. Рўзғоримдан орттириб, тикув дастгоҳни олиб, ўз фаолиятимни бошлай олмаётгандим. "Аёллар дафтари"га киритишди ва энди орзуйимга эришдим. Ҳозир тикувчилик билан уйда шуғулланяпман. Болажонлар, қолаверса, хотин-қизлар учун бежирим ва чиройли кўйлаклар тикяпман. Даромадим ҳам ёмон эмас. Ўз устимда ишлаб, фаолиятимни кенгайтирмоқчиман.
Хотин-қизлар ўз бизнесини йўлга қуйиш учун бир зум бўлсада тингани йўқ. Муҳими, рўзғорига тикув дастгоҳига қўшилиб шодлик, қувонч, барака кириб келди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |