
Ҳудудларда сектор раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этилаётган сайёр ва кунлик қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлашда муҳим омил бўлмоқда.
Мулоқотларда одамларни қийнаётган, йиллар давомида ўз ечимини топмаган муаммолар ҳал этиляпти.
Раҳбарнинг қабулига фуқаролар шунчаки вақт ўтказиш, оддий бир иш билан келмайди. Уларнинг дардини эшитиш ва амалий ҳал қилиш эса янада масъулият талаб этади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан 878 та сайёр қабул ўтказилди. Уларда 7 минг 151 та масалада мурожаатлар қабул қилиниб, 79,2 фоизи қаноатлантирилган.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси айрим шаҳар туманларда пастлигича қолмоқда. Жумладан, Фурқат туманида 41,1, Олтиариқ туманида 44,1, Бувайда туманида 41,8 фоизни ташкил этади.
Вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан тизимли равишда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давомида кўплаб муаммолар ижобий ечим топмоқда. Хусусан, Президентнинг вилоятдаги Халқ қабулхонасида ҳар куни иш қизғин бўлади.
– Бугунги кунда раҳбарлар қуйи тизимга тушиб, аҳоли талаб ва эҳтиёжлари асосида ишлаётгани ўз самарасини бермоқда, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов. – Одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Вилоятимиздаги 1 минг 52 та маҳалла ичидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст бўлган 131 та маҳалла ажратиб олиниб, уларда сектор раҳбарлари томонидан ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, вилоятдаги ташкилот ва масъул органларнинг раҳбарлари билан биргаликда кунлик сайёр қабуллар йўлга қўйилди.
Вилоят ҳокими ўринбосарига қабул давомида шаҳар ва туманлардан келган 28 та фуқаро мурожаат қилди. Унинг 12 таси жойида ечимини топди, 3 тасига тушунтириш берилди,13 таси тегишли ташкилотларга ўрганиш учун юборилди.
Шу билан биргаликда айрим сектор раҳбарларининг лоқайдлиги боис шаҳар ва туманнинг ўзида ҳал бўладиган масалаларда фуқароларнинг юқори органларга мурожаатлари кўпаймоқда. Айниқса, такрор бўлаётган, ечилмай қолаётган мурожаатлар бу борада уларни масъулиятли бўлишга ундаши керак.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |