Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Судда уч авлод учрашуви

Самарқанд вилоят судида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Тадбирда пенсиядаги фахрийлар, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган судьялар ва ёш суд ходимлари иштирок этди.

Вилоят суди раиси О.Ҳайитов самарқандлик тўрт нафар пенсия ёшидаги судья ва суд ходимларига судьялар Олий кенгашининг "Ўзбекистон суд фахрийси" гувоҳномасини тантанали топширди ва устозларни юксак эътироф билан табриклади.

– 1976 йилда ўқишни тугатиб, Самарқанд туман судига ишга келганман. Шу билан роппа роса қирқ йил узлуксиз ишлаб, 2016 йилда пенсияга чиқдим, - деди суд фахрийси Шоиста Жалилова. – Биз ишлаган даврларда ҳозиргидек шароитлар бўлмаган. Бино эски, зах, қишда совуқ бўларди. Жиҳозлар ҳам, шароитлар ҳам ҳаминқадар эди. Бугун судьяларга бўлган эътиборнинг қадрига етиб, ҳар қанча фидойилик билан, садоқат билан ишласангизлар арзийди. Биз кексаларга берилган эътибор учун Президентимизга, Олий суд ва Судьялар олий кенгашига ҳамда вилоят суди раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз.

Тадбирда вилоят суди фахрийлар кенгаши раиси И.Саидов ва судьялар фахрийларни қутладилар. Ёш судьяларга бугунги эътиборга муносиб бўлиб фаолият кўрсатиш, ҳамиша адолат учун хизмат қилиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

20.10.2021

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы