
Жиззах вилоятида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш мавзусида “Zoom” платформаси орқали семинар бўлиб ўтди.
Семинар жорий йил 23 июль куни давлатимиз раҳбари бошчилигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов “Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги долзарб муаммолар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш, “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари мавзусида сўз борди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги сингари Жиззах вилоятида ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш бўйича “Тезкор штаб” ташкил этилган.
“Тезкор штаб” давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар, топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди. Сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.
Семинарда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича амалий кўмак ва кўрсатмалар берилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |