
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов андижонлик фаол ва иқтидорли ўқувчилар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.
Учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб, пухта билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, таълим тизимидаги ислоҳотлар самаралари хусусида сўз юритилди.
Умумтаълим мактабларининг муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган битирувчилари, чет тилларини ўзлаштириш бўйича юқори натижаларга эришиб, халқаро сертификатларни қўлга киритган фаол ва аълочи ўқувчилари вазир билан мулоқотда бўлди.
Вазир Шерзод Шерматов андижонлик ёшларнинг илм олиш, ўз орзуларига эришиш йўлидаги шижоати, интилиши ниҳоятда баланд эканлигини айтиб, ана шу йўлда собитқадам бўлишлари кераклигини алоҳида таъкидлади, ёшларга омадлар тилади.
Учрашув давомида таълим самарадорлиги, ўқувчилар фаоллигини ошириш бўйича ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазалари билан фаол қатнашган бир гуруҳ ёшлар Халқ таълими вазирининг эсдалик совғалар билан тақдирланди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |