Жорий йилнинг март ойидан буён Музработ туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида жуда кўп ўзгаришлар ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда.
Аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини яхшилаш мақсадида қишлоқлару кўчалар обод гўшаларга айланаяпти. Мактаб бинолари, тиббиёт пунктлари қайта реконструкция қилиниб, барча шарт-шароитлар яратилаётир. Кўчаларга асфальт ётқизилиб, электр тармоқлари қайта таъмирдан чиқарилди. Тумандаги “Юртим жамоли” маҳалласида “Китоблар дун- ёси” дўкони қурилиб, мустақиллигимизнинг 27 йиллиги олдидан фойдаланишга топширилгани энг яхши хушхабар бўлди. Китоб харид қилиш учун Термиз шаҳри ёки Ангор туманига йўл оладиган ёшлар ва уларнинг ота-оналари энди узоқ йўл босишларига ҳожат қолмади. “Китоблар дунёси” дўкони қаршисида ҳам муҳташам 21-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг қурилиши аллақачон бошлаб юборилган эди. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги ўқув йилига шай ҳолатга келтирилгани санъатга ошуфта ёшларнинг катта хурсандчилигига сабаб бўлди.
— Чу пайтгача ўқувчиларимиз туман марказидаги 10-Болалар мусиқа ва санъат мактабига узоқ йўл босиб қатнашарди, — дейди ўқитувчи З. Алиқулова. — Ўзимизда ҳам янги мусиқа мактабининг қуриб, фойдаланишга топширилиши жуда катта янгилик бўлди. Маҳалламизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Самандар Раимқулов, Маъмура Болтаева халқаро кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Энди ана шундай ёшларимиз мусиқа ва санъат сирларини пухта ўрганишади.
Кундан кунга чирой очиб, обод бўлаётган “Юртим жамоли” маҳалласи бугун таниб бўлмас қиёфада ўзгарди. Маҳалла аҳли ҳам қилинаётган ишлардан, яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун.
Сурайё АЛИҚУЛОВА
Музработ тумани, ўқитувчи
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |